Shtamplangan va Payvandlangan avtomobil qisimlarini ishlab chiqarish
Home \ Yangiliklar \ «ЎЗАВТОСАНОАТ» АЖДА МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ КЎРГАЗМА-СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

«ЎЗАВТОСАНОАТ» АЖДА МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ КЎРГАЗМА-СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

« Back

12.06.2018 06:00

«Ўзавтосаноат» АЖ мажлислар залида мамлакатимиз автомобилсозлик саноати учун  шу кунгача импорт қилиб келинган бутловчи қисмларни ўзимизда ишлаб чиқаришни  йўлга қўйиш  мақсадида кўргазма-семинари ташкил этилди. «Ўзавтосаноат» АЖ раҳбарияти,  компания тизимидаги  ташкилотлар ва ишлаб чиқариш корхоналари  масъул ходимлари ҳамда юртимиздаги  тадбиркорлар иштирок этишди. 

Йиғилишда сўзга чиққанлар Асака автомобиль заводи ўз фаолиятини 4та маҳаллий таъминотчи корхоналардан келувчи 12 хил бутловчи қисмдан бошлаган бўлиб, хозирга келиб маҳаллий таъминотчиларнинг сони 100дан, улардан келтирилаётган бутловчи қисмлар турлари эса 2,5 мингдан ортганини айтиб ўтишди. 

_DSC5537

 Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Йўл харитасида «Ўзавтосаноат» АЖ  тизимида бутловчи қисмлар импортини 10 % га қисқартириш белгиланган.

  Шунингдек, йиғилишда ўзининг ишлаб чиқариш фаолиятини юртимиз автомобилсозлик саноати учун маҳсулот етказиб бериш ҳисобига кенгайтирмоқчи бўлган тадбиркорларни қизиқтирган саволларга  компания ва завод мутахассислари  батафсил жавоб  беришди.

Тадбир давомида «GM O’zbekiston» автомобиль заводининг ушбу бутловчи қисмларга  бўлган йиллик эҳтиёжи, кўргазмага қўйилган бутловчи қисмларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун талаб этиладиган маблағ, ҳамда ишлаб чиқаришда қайси жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Бу эса  ишлаб чиқариш фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида бўлган юртимиздаги тадбиркорлар учун жуда қўл келди.  


Адрес:
O`zbekiston Respublikasi, Farg`ona viloyati, Farg`ona shahar, Aeroport ko`chasi, 68 uy
`$site.phones[0].num_title`
код информеров (счетчиков) не размещен, заполните блок