“Ўзавтосаноат” АЖ ва Жанубий Кореянинг JEONJU университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ва малака ошириш бўйича меморандум имзоланди. Мазкур келишув ҳар икки давлатда ўзаро мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш натижасида таълимни ривожлантиришга йўналтирилган.
Меморандум “Ўзавтосаноат” АЖ ва Jeonju университети билан боғлиқ таълим дастурларида ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятни кўзда тутади. Маъмурий ходимлар ва ўқитувчиларнинг билимларини янада чуқурлаштириш учун амалга ошириладиган ўқув дастурлари ва қўшма лойиҳалар шулар жумласидандир.
Jeonju Университети мунтазам равишда Жанубий Кореядаги Топ-90 таликдан жой олувчи хусусий олий ўқув юрти ҳисобланади. Университет Чонджу шаҳрида жойлашган шаҳар типидаги кампус-талабалар шаҳарчасига ҳам эга.