Shtamplangan va Payvandlangan avtomobil qisimlarini ishlab chiqarish
Home \ Yangiliklar \ «GM UZBEKISTAN» АТРОФИДА СОДИР БЎЛАЁТГАН НОХУШ ВАЗИЯТЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

«GM UZBEKISTAN» АТРОФИДА СОДИР БЎЛАЁТГАН НОХУШ ВАЗИЯТЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

« Back

25.05.2018 06:14

Маълумки, сўнгги вақтларда интернет ва оммавий ахборот воситалари орқали «GM Uzbekistan» АЖ атрофида содир бўлаётган нохуш вазиятлар юзасидан турли хабарлар тарқалмоқда.

Жорий йилнинг 25 май куни Асака автомобиль заводида «Ўзавтосаноат» АЖ рахбарияти ва компания бош директори бошчилигида ўтказилган йиғилишсўнгги вақтларда юзага келаётган бундай нохуш вазиятларни олдини олишга бағишланди.

Йиғилишни ўтказишдан асосий мақсад соҳада фаолият олиб бораётган ҳар бир ходимга мамлакатимизда қонун устувор экани ва ҳар бир жиноятга жазо муқаррарлигини яна бир бор етказиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришдан иборат бўлди.

Тадбирда «Ўзавтосаноат» АЖ, Давлат хавфсизлиги хизмати, Прокуратура, ИИБнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, «ДжиЭм Ўзбекистон» АЖ ҳамда Андижон вилоятидаги «Ўзавтосаноат» таркибига кирувчи барча қўшма корхоналар раҳбар ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилиш якунида сўнгги вақтларда тарқалаётган холатларни олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилиниб, вазифалар белгилаб олинди.


Адрес:
O`zbekiston Respublikasi, Farg`ona viloyati, Farg`ona shahar, Aeroport ko`chasi, 68 uy
`$site.phones[0].num_title`
код информеров (счетчиков) не размещен, заполните блок