Shtamplangan va Payvandlangan avtomobil qisimlarini ishlab chiqarish
Home \ Yangiliklar \ Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида «Мавқега интилиш куни»

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида «Мавқега интилиш куни»

« Back

23.05.2018 07:20

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида анъанага айланган, ҳар йили ўтказилиб келинаётган «Мавқега интилиш куни» бўлиб ўтди. Бу йил тадбирда 15 тадан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчилар, масалан, «GM Powertrain Uzbekistan» ҚК, «СамАвто» МЧЖ,«Kwangjin Autosystems» МЧЖ, «ЎзЧасис» МЧЖ, «Ўз-Донг Вон» ҚК, «UzMinda» МЧЖ, «UzERAE Climate Control», «Ўз-ДонгЖу Пэинт Ко» МЧЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК каби бир қанча корхона ва ташкилотлар иштирок этишди.

_MG_0548

Ҳар йили университетда ўтказиб келинаётган «Мавқега интилиш куни» тадбирининг асосий мақсади, бўлғуси битирувчи ва талаба ёшларни келажаги порлоқ иш берувчи корхоналар билан таништириш, улар билан олдиндан суҳбат уюштириб, иш билан таъминлаш.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, университетнинг битирувчи  талабалари юқори потенциалга эга малакали кадрлар ҳисобланиб, иш берувчининг ҳурматини қозонишга, корхона ривожига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр битирувчилар ҳисобланади. Натижада, бўлиб ўтаётган бундай «Мавқега интилиш куни» тадбирларида барча битирувчилар ишга жойлашиш имкониятини қўлга киритишга эришадилар.


Адрес:
O`zbekiston Respublikasi, Farg`ona viloyati, Farg`ona shahar, Aeroport ko`chasi, 68 uy
`$site.phones[0].num_title`
код информеров (счетчиков) не размещен, заполните блок